Ёшлар учун ўқув даргоҳларига киришга тайёрланиш бўйича тажриба тариқасидаги электрон тест синовлари имкониятлари

25.05.2015

 

«NORMA»профессионал ривожланиш марказида 28 апрель куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида пойтахтлик журналистлар «Менинг шаҳрим» туркумидаги маҳсулотлар билан танишдилар. Уларга мазкур лойиҳадаги янгиликлар, келгуси режалар ҳақида гапириб беришди. 

Дастурлар намойиши интерактив йўсинда ўтказилди. Тадбир иштирокчилари лекторнинг бутун хатти-ҳаракатларини олдиларидаги компьютерларнинг мониторларида кузатиб боришга муваффақ бўлдилар. Лойиҳа раҳбари Юлия Петлякова «Менинг шаҳрим»нинг «Таълим» туркумидаги абитуриентлар учун мўлжалланган электрон тестларнинг барча имкониятларини кўргазмали тарзда намойиш этди.

«Менинг шаҳрим» тестлари неча йилдирки, ўзбекистонлик ўқувчиларга касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга, бундай таълим муассасалари битирувчиларига эса олий ўқув юртларига киришга тайёрланишда ёрдам бермоқда. Россия Федерациясининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган, Россия олий ўқув юртлари абитуриентлари учун мўлжалланган тайёрлов тестлари бу йилги муҳим янгилик бўлди.

Тайёрлов дастурларининг эътиборга лойиқ афзалликларига, хусусан, қуйидагилар киради:

 офлайн режимида тестлар билан ишлаш имконияти борлиги;

 материалларнинг кўламдор базаси борлиги (ҳар бир фан бўйича 4 000 дан ортиқ тест бўлиб, уларнинг сони муттасил кўпайиб бормоқда);

 тайёргарлик уч режимда, яъни таълим, ­тайёрлов ва тажриба тариқасидаги тест синовидан ўтиш режимида амалга оширилиши;

 тест синови охирида натижаларни кўриш, бундан ташқари хатолар устида ишлаш мумкинлиги;

 рўйхатдан ўтишнинг бутун даври мобайнида маҳсулот янгиланиб бориши ва сақланиб турилиши;

 барча фанлар бўйича тестларнинг тўлиқ жамламасини ҳам, 3–4 фан бўйича тестларнинг туркум жамламасини ҳам ёки битта фан бўйича алоҳида дастурни ҳам олиш мумкинлиги;

 баҳоси жўяли, кўпчиликка малол келмайдиган эканлиги.

Энг охирида санаб ўтилган афзаллик кўпгина абитуриентлар учун ҳам, уларнинг ота-оналари учун ҳам жилла янгилик эмас. Чунончи, яхши репетиторда 1 соатлик машғулот бугунги кунда 35–50 минг сўм турса, «Менинг шаҳрим»да олий ўқув юртига кирувчилар учун мўлжалланган жамламани эллик икки минг сўмга, боз устига бир йил фойдаланиш ҳуқуқи билан олиш мумкин.

Ю.Петлякова йиғилганларни mg.uz сайти билан ҳам таништирди. Унда, хусусан, Ўзбекистоннинг олий ва бошқа ўқув юртлари ҳақидаги ахборотларни, бу ўқув юртларига қабул қилиш ва уларда ўқиш қоидаларини, бу соҳани тартибга солувчи қонунларни, солиқ имтиёзларига оид ва бошқа кўпгина фойдали маълумотларни топиш мумкин. Шу жумладан, унда тест дастурларининг бутун рўйхати берилган. Ҳақини реализация қилиш нуқталарида нақд пул билан, банк карточкаси ёрдамида, «Клик» тизими орқали, минтақавий дилерлар ва Интернет орқали пул ўтказиш йўли билан тўлаш мумкин. Аммо «Таълим» «Менинг шаҳрим» туркумига мансуб маҳсулотларнинг бир қисми, холос.

«Менинг шаҳрим» туркумида «Мой бизнес» («Бизнес ишим») электрон харита ишлаб чиқилган бўлиб, у тобора оммалашиб бормоқда. Матбуот конференцияси ташкилотчилари Тошкент шаҳрининг электрон картасининг янги имкониятларига кенг тўхталдилар. Такомиллаштириш йўлидаги кейинги ишлар шарофати билан мазкур харита тадбиркорларга керакли объектларни шаҳар харитасида топиш ва унга бориш йўналишини белгилаб олиш имконини берувчи ноёб маркетинг воситаси бўлиб қолганлигидан ташқари, унга ўз белгиларини қўйишлари, ҳар хил бизнес вазифаларини ҳал этиш учун каталог яратишларига ҳам имкон бермоқда.

Фойдаланувчилар мазкур дастур Тошкент шаҳри ҳудудида товарлар ва хизматлар ҳаракатини назорат қилувчи барча даражадаги раҳбарлар учун, қолаверса, йўловчи ва юк ташувчи корхоналарнинг ўтказиш (сотиш), маркетинг, реклама бўлимлари ходимлари учун фойдали эканлигини эътироф этмоқдалар. Тадбирга йиғилганларга «Менинг шаҳрим. Тошкент» деб аталган пойтахтнинг электрон харитаси тамомила бепул берилаётганлиги эслатиб ўтилди. Ундан шахсий компьютер эгалари ҳам, Android ва iOS операция тизимидаги мобил қурилмалар эгалари ҳам фойдаланишлари мумкин. 2014 йил февралда ишга туширилган мобил ифода бу электрон маҳсулотдан фойдаланувчилар сафини анчагина кенгайтирди. Бу эса, уни реклама берувчилар учун янада жозибадор, жалб этувчан қилиб қўйди.

Таъкидлаш жоизки, гарчи «Менинг шаҳрим» лойиҳаси мамлакатимиз бозорида фаолият кўрсатишда салмоқли тажрибага эга бўлса-да, лойиҳа яратувчилари жамоаси илк бор матбуот конференцияси ўтказдилар. Тадбирда иштирок этган журналистлар – босма ва электрон нашрларнинг, пойтахт радиостанцияларининг вакиллари унинг маҳсулотлари фойдали эканлигини таъкидладилар ва унинг ишларига катта қизиқиш билдирдилар.

Саида ЖАНИЗАКОВА,

мухбиримиз

Версия для печати
Ссылка на статью »»

Теги материала: Проект Мой город, Тесты для абитуриентов

Еще по теме:

Просмотров: 9661

Новые налоговые зоны в Ташкенте »
Друзья проекта »
Рейтинг@Mail.ru

Условия использования материалов: в сетевых изданиях – обязательная прямая гиперссылка на mg.uz;

в остальных СМИ – ссылка на mg.uz как на источник информации.

© ООО «Norma», 2018. Все права защищены.